Хитой журналининг махсус сони Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланди
Август 28, 2026. 14:03 • 2 дақ
• 26ПЕКИН, 28 август. /“Дунё” АА/. Хитойда “Lookwe” журналининг Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус сони нашр этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўқувчилар эътиборига инглиз ва хитой тилларида Ўзбекистонда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий ва бошқа бир қатор соҳаларда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг салмоқли натижалари ҳавола этилган.
Хусусан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси, олий таълим ва ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати ҳамда мамлакатимизнинг бой маданий ва сайёҳлик салоҳияти каби долзарб мавзулар қамраб олинган.
Нашрда Ўзбекистон Президентининг Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқининг тўлиқ матни ўқувчиларга тақдим этилган.
Журналнинг алоҳида боби Сирдарё вилоятининг инвестициявий ва савдо-иқтисодий салоҳиятига бағишланган.
“Lookwe”, шунингдек, ўзбек миллий таомларининг хилма-хиллиги, бой маданияти ва санъати, миллий спорт турлари ва Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари билан таништиради.
Журнал Хитой вазирлик ва идоралари, дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, мамлакатнинг йирик компаниялари, таҳлил марказлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари ўртасида тарқатилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

