Logo

“Даилй Неwс Ҳунгарй”: Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро Асосий қонунга таяниб, ўзининг эртанги кунга, Ватанимизнинг адолатли ва барқарор ривожланишига бўлган ишончини мустаҳкамлайди

Декабрь 08, 2025. 14:49 • 2 дақ

912
“Даилй Неwс Ҳунгарй”: Ўзбекистонда ҳар бир фуқаро Асосий қонунга таяниб, ўзининг эртанги кунга, Ватанимизнинг адолатли ва барқарор ривожланишига бўлган ишончини мустаҳкамлайди

БУДАПЕШТ, 11-декабр. /“Дунё” АА/. Венгриянинг нуфузли “Даилй Неwс Ҳунгарй” нашрида “Бош қомус – Ўзбекистоннинг ишонч, барқарорлик ва келажак пойдевори” номли мақола эʼлон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таʼкидланишича, 8-декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни сифатида кенг нишонланди. Ушбу кун мамлакатнинг замонавий тарихида алоҳида ўрин тутади. Чунки айнан 1992-йилда қабул қилинган Конституция мустақиллик, ҳуқуқий тарғибот ва давлатнинг демократик ривожланишининг фундаментал асосига айланди. Бош қомус ёш республиканинг шаклланиш ёъналишини, давлат тузилишининг асосий тамойилларини белгилади, очиқ, тинчликсевар ва инсонпарвар жамият қуриш ёълларини кўрсатиб берди.

Конституция – суверен Ўзбекистонни шакллантиришнинг меʼёрий-ҳуқуқий асосларини таʼминловчи асосий ҳужжатдир. Унда демократик тамойиллар, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва шахс эркинлигини ҳурмат қилиш асосида давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий модели мустаҳкамлаб қўйилди.

“Жамиятнинг жадал ривожланиши, фуқароларнинг ўсиб бораётган талаблари ва замонавий демократик стандартларни жорий этиш зарурати Конституцияни тубдан янгилашнинг зарурий шартига айланди. Янги Ўзбекистоннинг шаклланиш даври, деб ном олган мамлакат тараққиётининг янги босқичи сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий кафолатларни сезиларли даражада кенгайтиришни талаб қилди. Айнан шу маʼнода, 2023-йилда Ўзбекистонда кенг кўламли конституциявий ислоҳот амалга оширилди”, – деб ёзади Венгрия нашри.

Янги таҳрирдаги Конституцияни тайёрлаш жараёни ҳам кенг халқ муҳокамаси тарзида кечди. Фуқаролардан жами 222 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди, бу жамоатчилик иштирокининг мисли кўрилмаган даражаси бўлди. Ташкил этилган комиссиялар ва эксперт гуруҳлари аҳоли ташаббусларини батафсил ўрганиб, улардан энг талабгор ва долзарбларини янги матнга киритди. Бу жараён Ўзбекистон Конституцияси том маʼнода халқчил жамиятнинг бевосита иштирокида яратилган ҳужжат эканининг яққол исботи бўлди.

“Бугунги кунда Ўзбекистон модернизация, давлат бошқарувини такомиллаштириш, ҳуқуқ ва эркинликларни мустаҳкамлаш, инсон тараққиёти ва иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш ёълидан дадил бормоқда. Янгиланган Конституция бу ёълнинг бардавомлигини таʼминлаб, давлат ва жамият учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳар бир фуқаро Асосий қонунга таяниб, ўзининг эртанги кунга, Ватанимизнинг адолатли ва барқарор ривожланишига бўлган ишончини мустаҳкамлайди”, – дея хулоса қилинган мақолада.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш