Москвада талабалар фестивалида Наврўз байрами нишонланди
Март 28, 2026. 11:30 • 56 сония
• 115
МОСКВА, 28 март. /“Дунё” АА/. Москва давлат фуқаролик авиация техника университетида халқаро талабалар фестивали давомида Наврўз байрами нишонланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда турли мамлакатлардан келган талабалар ўз ватандошлари маданияти, анъаналари ва миллий урф-одатларини намойиш этди.
Фестиваль доирасида Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ўзбекистон маданияти ва миллий қадриятларига бағишланган махсус кўргазма ташкил қилинди. Унда Москвада таҳсил олаётган ўзбек талабалари Наврўз байрами анъаналари ва урф-одатларини кенг тақдим этди.
Талабалар Наврўз тарихий моҳияти, қадимий урф-одатлар ва миллий таомлар ҳақида маълумот беришди, миллий рақс ва қўшиқлар ижро этди. Бу ижодий чиқишлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотди ва байрам руҳини ҳис қилиш имконини берди.
Фестиваль якунида меҳмонлар бошқа мамлакатлар кўргазмалари билан танишиб, миллий ҳунармандчилик, кийимлар, ишланмалар ва миллий таомларидан баҳраманд бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси