“Daily News Hungary”: 8–10 сентябрда Тошкентда жаҳон тўқимачилик соҳаси мутахассислари жам бўлади

Август 17, 2026. 18:00 • 2 дақ

60
“Daily News Hungary”: 8–10 сентябрда Тошкентда жаҳон тўқимачилик соҳаси мутахассислари жам бўлади

БУДАПЕШТ, 17 август. /“Дунё” АА/. Венгриянинг оммабоп “Daily News Hungary” онлайн нашрида 8–10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида тўқимачилик йўналишида бўлиб ўтадиган кўргазмага бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистон пойтахтида “Global Textile Days” анъанавий ҳафталигини очиб берувчи 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик ускуналари ва технологиялари кўргазмаси — “CAITME 2026” бўлиб ўтади.

Тадбир минтақанинг тўқимачилик ва тикувчилик соҳасини қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишда муҳим роль ўйнаб, ишлаб чиқарувчиларга маҳсулдорликни ошириш, илғор технологияларни жорий этиш ҳамда халқаро бозорларда рақобатбардошликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Бу йилги кўргазма 17 мамлакатдан 250 та компания ва брендни бирлаштиради. Германия, Австрия, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Туркия, АҚШ, Швейцария ва бошқа етакчи тўқимачилик давлатлари компаниялари қатнашади.

Шунингдек ўқинг

Жумладан, тўқимачилик асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилар ҳамда Европа ва Осиёнинг “Rieter”, “Toyota”, “Muratec”, “Picanol”, “Epson”, “Karl Mayer”, “Itema” каби илғор технология етказиб берувчилари ҳам иштирок этади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, кўргазманинг энг ёрқин воқеаларидан бири 9 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub” инновацион лойиҳаси бўлади.

Ўзбекистонда илк бор тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ҳамда савдо тармоқлари, фабрика ва соҳавий компаниялар харидорларига сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда рақамли форматда тўғридан-тўғри B2B музокараларини ўтказиш имконияти яратилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш