Россиянинг Узоқ Шарқ федерал университети Ўзбекистон таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

Октябрь 10, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 72
Россиянинг Узоқ Шарқ федерал университети Ўзбекистон таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирмоқда

ВЛАДИВОСТОК, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал университети (УШФУ) Шарқшунослик институти директорининг ўринбосари, сиёсат фанлари номзоди, доцент Марина Дмитриева билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида олий таълим соҳасидаги шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, УШФУда таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ ўзбекистонлик талабалар учун давра суҳбатлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек ўқинг

Марина Дмитриева Узоқ Шарқ федерал университети ва Марказий Осиё халқаро институти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди ҳамда тегишли шериклик битимини тузишда амалий кўмак кўрсатишни сўради.

Учрашув якунлари бўйича томонлар, шунингдек, УШФУ ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, турли йўналишлар бўйича тажриба ва касбий кўникмалар алмашинувини ташкил этиш, университет мутахассисларининг мамлакатимизда ўтказиладиган халқаро таълим форумларида иштирок этишини таъминлаш юзасидан келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш