Ўзбекистон ва Словения университетлари юридик таълим йўналишида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Октябрь 05, 2026. 10:30 • 2 дақ

• 216
Ўзбекистон ва Словения университетлари юридик таълим йўналишида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

БУДАПЕШТ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Будапешт шаҳридаги элчихонасида Марибор университети юридик факультети профессори Сюзана Кралйич билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда томонлар Тошкент давлат юридик университети ва Марибор университети ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Иштирокчилар шерикликдаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

Мулоқот давомида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, академик алмашинувларни ривожлантириш, қўшма таълим тадбирларини ўтказиш, қўшма ўқув дастурларини амалга ошириш, илмий-тадқиқот ҳамкорлигини кенгайтириш ва ихтисослаштирилган юридик адабиётлар алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон ва Словения олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келишувларнинг давоми сифатида словениялик меҳмон Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилаётган Европа ҳуқуқи маркази учун қатор юридик нашрларни тақдим этди.

Учрашувда икки мамлакат университетлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларда ўқитувчи ҳамда талабаларнинг иштирокини кенгайтириш, Европа ва халқаро ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Эришилган келишувлар олий юридик таълим, академик алмашинув ва илмий тадқиқотлар соҳасида Ўзбекистон–Словения ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш