Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган халқаро саммитда қатнашди

Сентябрь 02, 2026. 13:55 • 2 дақ

53
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган халқаро саммитда қатнашди
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган халқаро саммитда қатнашди
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган халқаро саммитда қатнашди
Ўзбекистон делегацияси Хитойда бўлиб ўтган халқаро саммитда қатнашди

ПЕКИН, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси кўмагида “IT Park Uzbekistan” делегацияси “HICOOL 2026” халқаро тадбиркорлар саммитида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Пекин шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда турли вазирлик ва идоралар, ахборот технологиялари, робототехника, сунъий интеллект, стартаплар, инновацион саноат каби соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар вакиллари қатнашди.

Саммит доирасида ташкил этилган юқори технологик компаниялар кўргазмасида “IT Park Uzbekistan” ва унинг резидентлари учун махсус стенд ажратилиб, унда “ZAP”, “Easy Trip”, “AzizaAI” каби миллий стартап лойиҳалари намойиш этилди.

Анжуман иштирокчиларига мамлакатимизда ахборот технологиялари ва сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган замонавий шароитлар ҳамда “IT Park Uzbekistan” томонидан хорижий инвесторларга тақдим этилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Делегация вакиллари хитойлик ҳамкорлар иштирокида сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиёт йўналишларидаги алоқаларга бағишланган давра суҳбатини ўтказди. Хитой компаниялари “IT Park Uzbekistan” майдончасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга таклиф этилди.

Форум якунида ўтказилган G2B ва B2B форматидаги музокараларда ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш