Венгрия матбуоти: Ўзбекистондаги халқаро медиафорум 46 мамлакат журналистларини бирлаштирди

Сентябрь 02, 2026. 14:25 • 2 дақ

29
Венгрия матбуоти: Ўзбекистондаги халқаро медиафорум 46 мамлакат журналистларини бирлаштирди

БУДАПЕШТ, 2 сентябрь. /“Дунё” АА/. Венгриянинг “Daily News Hungary” ва “Hello Magyar” нашрлари бош директори Алпар Като Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ, янги кашфиётлар” халқаро медиафорумидаги иштироки бўйича мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллифнинг таъкидлашича, форумда 46 га яқин давлатдан 200 нафарга яқин оммавий ахборот воситалари вакиллари ва экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон пойтахтидаги асосий тадбирлар мамлакатнинг энг улкан янги маданият муассасаларидан бири бўлган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мезбонлик қилди.

Шунингдек ўқинг

Форум давомида CNN, Euronews, BBC, TRT World, Oman TV, Oman Observer, Saba каби нуфузли халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзаро фикр-мулоҳаза алмашиш имконига эга бўлди.

Алпар Катонинг ёзишича, Ўзбекистоннинг тарихий меросини кенг тарғиб этишда замонавий медиа, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектнинг ролига алоҳида эътибор қаратган.

Шу билан бирга, Тошкент халқаро медиафоруми Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги медиа ва профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш имконини берган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш