Ашхободда Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари тақдим этилди

Август 26, 2026. 15:00 • 1 дақ

69
Ашхободда Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари тақдим этилди
Ашхободда Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари тақдим этилди
Ашхободда Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари тақдим этилди
Ашхободда Ўзбекистоннинг экспорт имкониятлари тақдим этилди

АШХОБОД, 26 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари Ашхобод шаҳрида ўтказилган “Kids Expo 2026” халқаро кўргазма-ярмаркасида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси, мамлакатимиз етакчи ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналари вакиллари ўрин олди.

Кўргазма доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида учрашув ва музокаралар ўтказилиб, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Ўзбекистоннинг маиший ва электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда мебель маҳсулотларини Туркманистон бозорига етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, янги дистрибьюторлик тармоқларини шакллантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

B2B форматидаги музокараларда экспорт ва маҳсулот етказиб бериш, савдо операцияларини кенгайтириш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Учрашув давомида Хоразм вилояти тадбиркорлари ва Туркманистон ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама меморандум ҳам имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш