“World Tribune Pakistan”: Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг анъанавий конференциясига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Август 26, 2026. 12:30 • 2 дақ

22
“World Tribune Pakistan”: Самарқандда Парламентлараро иттифоқнинг анъанавий конференциясига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

ИСЛОМОБОД, 26 август. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “World Tribune Pakistan” нашрида Самарқандда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқ ёш аъзоларининг XII халқаро конференциясига бағишланган материал эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда “Таҳликали даврда барча учун шахсий ҳуқуқ, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзусида 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ ёш аъзоларининг XII халқаро конференцияси бўлиб ўтиши маълум қилинган.

Хабар қилинишича, анжуманга 183 мамлакатдан 15 та халқаро ташкилот, 50 нафарга яқин доимий кузатувчи ҳамда 300 нафар иштирокчи қатнади.

Тадбир доирасида турли сессиялар ўтказилиб, унда иштирокчилар бугунги давр ёшларининг ҳолати ва ҳуқуқлари билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Шунингдек ўқинг

Материалда ёзилишича, анжуманда ўтказиладиган учрашувлар инновацион ва интерактив форматларда ташкил этилади. Бундай ёндашув нафақат фикр алмашишни мазмунли ташкил этиш, балки турли давлатлар парламентларининг ёш аъзолари ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Конференция доирасида Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишда парламентлараро ҳамкорликнинг ўрнига бағишланган халқаро форум ҳам ўтказилади.

Ёш парламент аъзоларининг анъанавий конференциясини ўтказиш механизми 2014 йилда таъсис этилган. Мазкур механизм ёшларнинг парламент фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш, қонунчилик бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш, ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Парламентлараро иттифоқнинг ёшларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш борасидаги ташаббуси 2010 йилдан бошланган. Ўша йили ташкилотнинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган 122-ассамблеясида “Ёшларнинг демократик жараёндаги иштироки” тўғрисидаги резолюция қабул қилинган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш