Исломободда шифохонадаги ёнғинда 15 нафар гўдак ҳалок бўлди

Август 26, 2026. 14:00 • 2 дақ

27
Исломободда шифохонадаги ёнғинда 15 нафар гўдак ҳалок бўлди

ИСЛОМОБОД, 26 август. /“Дунё” АА/. Покистон пойтахтидаги давлат шифохонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 15 нафар гўдак ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Geo News” телеканалига таяниб.

Ёнғин маҳаллий вақт билан соат 7:00 атрофида Покистон тиббиёт фанлари институти (PIMS) Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўлимининг учинчи қаватида келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга кондиционер тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Ҳодиса юз берган пайтда бўлимда 16 нафар янги туғилган чақалоқ бўлган. Улардан бирини қутқариб қолишга муваффақ бўлинди.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф зудлик билан суриштирув ўтказиш бўйича топшириқ берди. У фожиага масъул бўлганлар аниқланиб, жавобгарликка тортилиши шартлигини таъкидлади.

Ҳодиса жойи ўраб олинган, шифохона биноси ёнида тез ёрдам машиналари турибди.

PIMS Исломободдаги йирик давлат шифохоналаридан биридир. Ушбу ҳодиса сўнгги йилларда Покистон шифохоналарида юз берган энг кўп ўлимга сабаб бўлган ёнғинлардан бири бўлди.

“Reuters” агентлиги сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш