Logo

Ўзбекистон делегацияси Лондонда музокаралар ўтказди

Февраль 04, 2026. 09:15 • 45 сония

80
Ўзбекистон делегацияси Лондонда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Лондонда музокаралар ўтказди

ЛОНДОН, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари – Марказий Осиё халқаро институти директори Жавлон Ваҳобов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Лондонда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Буюк Британиянинг Марказий Осиё бўйича партиялараро парламент гуруҳи аъзолари, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда етакчи таҳлил марказлари вакиллари билан музокара ўтказилди.

Томонлар Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви форматининг мазмун-моҳиятини муҳокама қилди.

Учрашувда минтақадаги вазиятга, амалга оширилаётган йирик инфратузилма ва транспорт-логистика лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистоннинг очиқ, прагматик ва кўп қиррали ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиё яхши қўшничилик, барқарор ривожланиш ва минтақа давлатлари манфаатларини ўзаро ҳурмат қилиш тамойилларига асосланган ҳамкорлик маконига айлангани таъкидланди.

Ташриф якунида Марказий Осиё халқаро институти ва Халқаро ривожланиш институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш