Logo

Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди

Февраль 04, 2026. 09:00 • 6 дақ

75
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди
Янги Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди

ИСЛОМОБОД, 4 февраль. /“Дунё” АА/. Покистон пойтахтида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакат халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, мамлакатимиз элчиси Алишер Тўхтаев, Покистоннинг етакчи таҳлил марказлари, ижтимоий-сиёсий доиралари вакиллари, экспертлар, сиёсатшунослар, профессорлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

– Ўзбекистон сўнгги йилларда эришган барча ютуқлар, аввало, Президентимизнинг узоқни кўра биладиган аниқ стратегик қараши, қатъий сиёсий иродаси ҳамда ташқи сиёсатни мамлакатнинг узоқ муддатли миллий ривожланиш манфаатлари билан узвий ва самарали уйғунлаштиришга қаратилган изчил сиёсати натижасидир, – деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Б.Аълоев. – Шу маънода, Ўзбекистоннинг ўз истиқболига, минтақавий ва глобал ҳамкорликка бўлган ёндашувларида давлатимиз раҳбарининг концептуал чиқишлари, чуқур таҳлилга асосланган доктринал қарашлари ва ислоҳотларнинг стратегик мантиғини белгилаб берувчи ғоялари ҳал қилувчи ўрин тутмоқда. Хусусан, 2025 йил 26 декабрь куни тақдим этилган Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига навбатдаги Мурожаатномаси Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатни янги сифат босқичига олиб чиқиш ва тараққиётда улкан марраларни очишга қаратилган стратегик аҳамиятга эга, концептуал ва дастурий ҳужжат сифатида намоён бўлди.

Давра суҳбатида иштирокчилар сўнгги 7-8 йил ичида Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар бевосита Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси, узоқни кўра билишга асосланган стратегик ёндашуви ҳамда давлат тараққиётини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган изчил раҳбарлиги натижаси эканини алоҳида таъкидлади.

Покистонлик сиёсий доиралар ва экспертлар фикрича, Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғоясининг асосий ташаббускори ва архитектори сифатида мамлакатни чуқур трансформация йўлидан олиб ўтиб, уни очиқ, рақобатбардош ҳамда барқарор ривожланаётган давлатга айлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг бош ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Очиқ ва самимий мулоқот шаклида ўтказилган давра суҳбати давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг урду тилидаги нашри тарқатилди.

Сайед Халид Амир Жафрий, Жанубий Осиё ва халқаро тадқиқотлар таҳлил маркази директори:

– Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва мамлакат халқига йўллаган Мурожаатномасида хавфсизлик, иқтисодий модернизация ва минтақавий ҳамкорлик барқарор ривожланишнинг ягона тизимини қандай шакллантираётгани ҳақида аниқ таҳлиллар келтирилган. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида нисбатан қисқа давр ичида Ўзбекистон жамият ва иқтисодий ҳаётнинг асосий соҳаларини қамраб олган чуқур трансформация йўлини босиб ўтди.

Экспертлар ва кузатувчилар учун ислоҳотлар натижалари танланган йўлнинг самарадорлигини яққол тасдиқлаб, минтақадаги муваффақиятли трансформациянинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Мурожаатномада хавфсизлик мавзуси алоҳида ўрин тутди ва у адолатли равишда тараққиётнинг пойдевори сифатида баҳоланди. Президент Шавкат Мирзиёев маърузасида тинчлик ва барқарорликни таъминламасдан барқарор иқтисодий ўсиш ва ижтимоий фаровонликни таъминлаш мумкин эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг прагматик минтақавий сиёсати натижасида Марказий Осиёнинг геосиёсий ва геоиқтисодий аҳамияти сезиларли даражада ошди. Яхши қўшничилик сиёсатининг изчил амалга оширилиши ва ўзаро ишончнинг тикланиши минтақавий муаммоларни ечишда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Тошкент эса ШҲТ, БМТ ва минтақа етакчилари Маслаҳат учрашувлари доирасида мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий майдони сифатида мустаҳкам ўрнашди.

Умуман олганда, Ўзбекистон Президентининг Мурожаатномаси ўзаро боғлиқ ва умумий ривожланиш стратегиясини акс эттиради.

Халид Таймур Акрам, “Умумий келажак жамияти” таҳлил маркази директори:

– Ўзбекистон Президентининг сиёсий қарашлари ва амалий фаолиятини кўп йиллардан бери кузатиб, таҳлил қилиб бораман. Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистонни нафақат ташқи дунё учун очган, балки минтақа мамлакатларини ўзаро жипслаштириш, тотувлик ва ишончни мустаҳкамлаш сиёсати орқали бутун Марказий Осиёни ўзгартира олган раҳбар сифатида кўрамиз.

Давлатингиз етакчиси фаолиятининг илк кунларидан қўшнилар билан боғлиқ чегаралардаги бир неча йиллик муаммоларни ҳал қилди. Агар бугун Марказий Осиё бир бутун минтақа сифатида қаралаётган бўлса, бу ҳам, менимча, фақат Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатларининг амалий натижасидир.

Тан олиш керак, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон улкан тараққиётга эришди. Хитойдан кейин, замонавий ривожланаётган давлатлар қаторида Ўзбекистон аниқ мисол бўлиши мумкин. Европа замонавийликка етишиш учун тўрт юз йил сарфлади, Хитой қирқ йил, Ўзбекистон эса бугунги замонавий давлатга айланиш учун фақат ўн йилга яқин вақт сарфлади. Бу ўзгаришлар нафақат Тошкентда, балки мамлакатнинг барча ҳудудларида кузатиляпти.

Шахсий тажрибамни айтсам, яқинда покистонлик тадбиркорлар делегацияси таркибида Ўзбекистонга бордим ва улкан ўзгаришларга шахсан гувоҳ бўлдим. Биз кўплаб лойиҳалардан, айниқса “Янги Тошкент” лойиҳасидан жуда таъсирландик. Сўнгги икки йил ичида қурилиш бир неча ҳудудда ҳамоҳанг равишда олиб борилди ва унинг суръати кишини ҳайратга солади. Покистонлик компаниялар лойиҳанинг иккинчи ва учинчи босқичларида иштирок этишга катта қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, Самарқанд ва Хивадаги бунёдкорлик лойиҳалари билан ҳам танишдик. Ушбу бунёдкорлик ишлари мамлакатнинг барча ҳудудларини барқарор ривожлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ишонаманки, келаси икки-уч йилда Ўзбекистон янада замонавийлашиб, кўркам қиёфа касб этади.

Рима Шаукат, Минтақавий тадқиқотлар институти департаменти раҳбари:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмунан инсон манфаатларига, айниқса жамият тараққиётида хотин-қизларнинг ўрнини мустаҳкамлашга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Ўтган йил апрель ойида Ўзбекистонга ташрифим доирасида юртингизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этаётганига, турли соҳалар, хусусан, қишлоқ хўжалигидан тортиб, юқори технологияли транспорт тизими ва давлат бошқарувигача бўлган йўналишларда самарали меҳнат қилаётганига гувоҳ бўлдим. Шунингдек, Президент ташаббуслари доирасида таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга, уй меҳнати ва кичик бизнесни рағбатлантиришга ҳамда гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қувонарли.

Ўзбекистонда “маҳалла” институти жамият ҳаётининг муҳим таянчи сифатида давлат сиёсатининг марказидан ўрин олган. Бу, ўз навбатида, жойларда аҳоли билан бевосита ишлаш, ижтимоий масалаларни барвақт аниқлаш ва ҳал этишга хизмат қилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра билишга асосланган сиёсати мамлакат тараққиёти фақат юқори даражадаги қарорлар орқали эмас, балки энг қуйи бўғин – жамиятнинг илдизи ҳисобланган маҳалла даражасида амалга оширилиши лозим, деган тамойилга таянмоқда.

Мурожаатномада ёшлар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим тизимини мактабгача таълимдан тортиб олий таълим ва касбий тайёргарликкача такомиллаштириш, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, маиший зўравонликка қарши қонунчилик ва унинг ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида ўрин берилган. Экстремизм, гиёҳвандлик ва коррупция каби иллатларга қарши профилактикага асосланган ёндашув жамият барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга экани урғуланган.

Бундан ташқари, иқлим ўзгариши ва экологик муаммоларга қарши кураш, жумладан, Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда “яшил” молиялаштириш механизмларини жорий этиш Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатида устувор йўналишлардан биридир. Ўзбекистонда қабул қилинаётган қарорлар нафақат ҳужжат даражасида, балки жойларда аниқ ижро орқали ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Адам Сауд, Бахрия университети профессори:

– Жамият тараққиётида маҳалланинг ўрни беқиёс. Маҳалла мустаҳкам бўлса, жамият ва давлат ҳам барқарор ривожланади.

Ўзбекистонда аҳолининг қарийб ярмини хотин-қизлар ташкил этишини инобатга олган ҳолда, уларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор вазифа эканини урғуламоқчиман. Айниқса, парламент таркибида хотин-қизлар улуши юқори экани гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида баҳолайман.

Фикримча, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон изчил ислоҳотлар йўлидан бориб, жамият фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган замонавий давлат моделини шакллантирмоқда ҳамда Ўзбекистон-Покистон ўртасидаги жамоатчилик дипломатияси ва тарихий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш