Новосибирск шифокорлари ва Самарқанд тиббиёт университети талабалари ўртасида онлайн мулоқот ташкил этилди
Ноябрь 27, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 88НОВОСИБИРСК, 27 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги ташаббуси билан Новосибирск давлат тиббиёт университети ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт олийгоҳи талабалари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Новосибирск олий таълим муассасаси ўқитувчилари тиббиёт соҳасидаги сўнгги янгиликлар, болалар саломатлиги, беморларни қабул қилиш ва улар билан суҳбатлашиш ҳақида сўз юритди.
Мутахассислар ўзлаштирилган кўникмалар шифокор ва бемор ўртасида жонли мулоқот ўрнатиш ҳамда касаллик белгиларини дастлабки босқичдаёқ аниқлашда ёрдам беришини таъкидлади.
Ўзбекистонлик талабалар билдирилган фикр-мулоҳазаларга қизиқиш билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Ҳамкорликда ташкил этилган мазкур учрашув кутилганидан-да самарали ва мазмунли бўлгани қайд этилди. Мулоқот Ўзбекистон ва Новосибирск тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига икки мамлакатнинг тиббиёт ва илм-фан соҳасидаги сўнгги ютуқлари билан яқиндан танишиш имконини берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

