Ўзбекистон делегацияси Султон Қобус номидаги Маданият ва фан бўйича Олий марказ раиси билан учрашди
Июль 01, 2026. 22:30 • 54 сония
• 35
ТОШКЕНТ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бугун Султон Қобус номидаги Маданият ва фан бўйича Олий марказ раиси Ҳабиб ал Риямий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида маданият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари, янги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек томонлар икки мамлакатнинг тегишли илмий ва маданий муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий анжуманлар, кўргазмалар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш, таълим грантлари ажратиш ҳамда Ўзбекистон ва Ўмоннинг бой тарихий-маданий меросини кенг тарғиб қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси