“Деловой Петербург”: Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ Россия компанияси фаолият юритмоқда

Июнь 23, 2026. 14:30 • 2 дақ

41
“Деловой Петербург”: Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ Россия компанияси фаолият юритмоқда

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 23 июнь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Деловой Петербург” нашрида V Тошкент халқаро инвестиция форуми жараёни ва унда эришилган келишувларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, Россия иштирокидаги компаниялар Ўзбекистонда умумий қиймати 4 триллион рублдан ортиқ бўлган 150 дан зиёд инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Россия Ҳукумати раиси Михаил Мишустин V Тошкент халқаро инвестиция форумида маълум қилган.

Ҳукумат раҳбари Тошкент халқаро инвестиция форумининг бешинчи ялпи мажлисида сўзга чиқар экан, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми бир ярим бараварга ошган. Инвестициялар эса ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирда Россия иштирокидаги 3 мингдан ортиқ компания мамлакатда умумий қиймати 4 триллион рубл бўлган 150 дан зиёд инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда.

Михаил Мишустиннинг қайд этишича, устувор йўналишлардан бири энергетика соҳаси ҳисобланади. Россия кўмагида Ўзбекистонда мамлакат тарихидаги биринчи атом электр станцияси қурилмоқда. Лойиҳада бир майдонда иккита йирик ва иккита кичик энергия блокини бирлаштирган ноёб конфигурация кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, тижорат автомобиллари учун вагонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган машинасозлик кластери қурилиши ҳам амалга оширилмоқда.

Мақолада қайд этилишича, ўтган йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 12 фоизга ўсган бўлса, жорий йилнинг дастлабки уч ойида бу кўрсаткич қарийб 30 фоизни ташкил этган. Россия ва Ўзбекистон юқори технологияли маҳсулотлар ҳамда юқори қўшилган қийматга эга товарлар ҳиссасини ошириш орқали ўзаро савдони янада кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Бугунги кунда Тошкент ва Жиззах вилоятларида технопарклар фаолият юритмоқда. Уларда Россия капитали иштирокидаги маиший кимё маҳсулотлари, полимер материаллар, тиббий буюмлар ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан ташқари, икки мамлакат ўртасидаги туристик оқим ҳам ўсишда давом этмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, ўзаро сайёҳлар оқими қарийб 20 фоизга ошган. Россия Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Россия бизнеси мазкур соҳада ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш