Хитойнинг Гуандун провинцияси ишбилармон доиралари Ўзбекистонга ташриф буюради
Июль 01, 2026. 10:00 • 2 дақ
• 14ЧЖУНШАНЬ, 1 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Чжуншань шаҳрида Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирлар доирасида Чжуншань шаҳри раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди. Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Хитой делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини мазмунан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон вазирлик ва идораларида учрашувлар ташкил этиш, Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумини ўтказиш, Гуанчжоу шаҳрида “Made in Uzbekistan” савдо уйини очиш ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бухоро вилояти билан стратегик шериклик тўғрисидаги битимларни имзолаш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, 15 дан ортиқ хитойлик компания вакиллари иштирокида “Ўзбекистон–Чжуншань: савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унинг доирасида мамлакатимиз ҳудудлари, эркин иқтисодий зоналар ва экспорт салоҳияти ҳақида тақдимотлар ўтказилди.
Технологик ва иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда ўзаро бизнес-миссиялар тақвими келишиб олинди ҳамда жорий йил кузида Бухоро вилоятида Ўзбекистон–Хитой бизнес-форумини ташкил этиш режаси маъқулланди.
Мазкур келишувларнинг амалий ижроси икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш, ўзаро инвестициялар ҳажмини ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


