Малайзияда Ўзбекистон Ёшлари куни кенг нишонланди
Июль 01, 2026. 08:15 • 2 дақ
• 47КУАЛА-ЛУМПУР, 1 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Малайзиядаги вакиллари билан ҳамкорликда 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Малайзиянинг нуфузли олий таълим муассасалари – “Malaya”, “APU”, “City”, “Cyberjaya”, “UCSI”, “INCEIF”, “INTI” ва “Xiamen” университетларида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.
Элчихона вакиллари Малайзиядаги ўзбек ёшларини ушбу айём билан табриклаб, Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган қатор муҳим ташаббуслар ва ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Хорижда таълим олаётган ёшларимизнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги қайд этилди.
Учрашувда Малайзиядаги ўзбекистонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Ёшларимизнинг янги ғоя, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Уларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Малайзиядаги вакили Фарход Охунжонов мазкур ташкилот фаолияти хусусида тўхталиб, унинг асосий вазифаларидан бири Малайзиядаги ўзбек ёшларини бирлаштириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда консультатив маслаҳатлар беришдан иборат эканини таъкидлади.
Тадбир давомида ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналарни кенг тарғиб қилиш мақсадида ашула ва рақслар, саҳна кўринишлари, Ёшлар кунига бағишланган “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, 2026 йилда дипломатик ваколатхона томонидан ташкил этилган тадбирларда фаол иштирок этган, ўқиш давомида юқори баҳоларга эришган талабаларга элчихона ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси номидан ташаккурномалар топширилди.
Ўз навбатида, Малайзияда таҳсил олаётган талаба-ёшлар республикамиз ҳаётида фаол иштирок этишга, мамлакатимизни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирди.и билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

