Динь Сяосин: Сўнгги ўн йилда Ўзбекистон қиёфаси тубдан ўзгарди

Август 04, 2026. 08:10 • 2 дақ

42
Динь Сяосин: Сўнгги ўн йилда Ўзбекистон қиёфаси тубдан ўзгарди

ПЕКИН, 4 август. /“Дунё” АА/. Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси Академик кенгаши бош котиби ўринбосари Динь Сяосин Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:

– Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон жуда машаққатли йўлни босиб ўтди. Ёш давлат сифатида ўз суверенитетини доимий равишда мустаҳкамлаб, тараққиётнинг янада юксак босқичига изчил интилиб келмоқда. Айниқса, сўнгги ўн йилда мамлакат қиёфаси тубдан ўзгарди.

Ўзбекистонда кўп бор бўлганман. Ҳар сафарим давомида мамлакатнинг жадал суръатлар билан ривожланаётганига гувоҳ бўлдим. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси сингари муҳим дастурий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Бу ташаббуслар, албатта, эътирофга лойиқ.

Шунингдек ўқинг

Сўнгги йилларда иқтисодиёт жадал ўсишни намоён этмоқда. Ижтимоий-иқтисодий соҳада, маданий қурилиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм йўналишларида туб ўзгаришлар рўй берди.

Ишончим комилки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон улкан муваффақиятларга эришди ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида келажакда янада юксак натижаларни қўлга киритади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш