“Синьхуа” АА: Хитойдан Ўзбекистонга 1700 бошдан ортиқ қорамол етказиб берилган

Август 03, 2026. 17:30 • 2 дақ

21
“Синьхуа” АА: Хитойдан Ўзбекистонга 1700 бошдан ортиқ қорамол етказиб берилган

ТОШКЕНТ, 3 август. /“Дунё” АА/. Хитой Шимоли-Ғарбидаги Учжун шаҳридан Ўзбекистонга 478 бош йирик шохли қорамол экспорт қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хитойнинг “Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил ноябрь ойидан буён Учжун шаҳри Ўзбекистонга жами 1 минг 700 бошдан ортиқ йирик шохли қорамол етказиб берди, уларнинг аксарияти соғин сигирлар.

Маҳаллий ҳокимият органларининг маълум қилишича, барча экспорт ветеринария-санитария талабларига тўлиқ жавоб беради. Ҳар бир ҳайвонга дезинфекция ва иммунизация тўғрисидаги ҳужжатлар ҳамда карантин сертификати илова қилинган.

Шунингдек ўқинг

Учжун шаҳар Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ишлари бошқармаси шаҳарнинг Ўзбекистонга соғин сигирларни экспорт қилишдаги асосий афзалликларини маълум қилди. Маҳаллий соғин сигирлар юқори маҳсулдорлик ва аъло даражадаги генетик сифатга эга.

Шаҳар узоқ вақтдан бери эпизоотик касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш бўйича юқори стандартларни сақлаб келмоқда.

Бундан ташқари, Учжун ва Марказий Осиё мамлакатлари ўхшаш иқлим шароитларига эга. Бу ерда парвариш қилинган соғин сигирлар Марказий Осиёдаги табиий муҳит ва озуқа таъминоти шароитларига яхшироқ мослашган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш