Санкт-Петербургда ҳамюртларимизни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди

Сентябрь 08, 2026. 13:00 • 2 дақ

67
Санкт-Петербургда ҳамюртларимизни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россиядаги турли иш берувчи корхоналар вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, делегация аъзолари Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси президенти Елена Демина ҳамда Россиянинг “Мастер Принт”, “Шопен”, “Инжиниринг СВ”, “Макароника”, “БФА” ва “Авангард” компаниялари вакиллари билан кўришди.

Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистон фуқароларини Россия корхоналарига, жумладан, ишлаш учун қулай ва хавфсиз шароитларга эга ҳудудларга уюшган ҳолда жалб қилиш, ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар давомида иш берувчиларнинг мингдан ортиқ хорижий мутахассисга эҳтиёжи борлиги аниқланди. Мулоқот давомида мавжуд вакансиялар бўйича танлов ўтказиш, касб-ҳунарга тайёрлаш ва юртдошларимизни ишга жойлаштириш механизмлари бўйича тегишли масалалар келишиб олинди.

Шу билан бирга, иштирокчилар Халқаро меҳнат миграцияси маркази фаолияти ҳамда унда хорижий ишчилар ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги учун яратилган шароитлар билан танишди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш