Новосибирскда ҳамюртлар билан меҳнат шароитлари ва ҳуқуқлари бўйича учрашув ўтказилди

Сентябрь 08, 2026. 20:02 • 2 дақ

116
Новосибирскда ҳамюртлар билан меҳнат шароитлари ва ҳуқуқлари бўйича учрашув ўтказилди
Новосибирскда ҳамюртлар билан меҳнат шароитлари ва ҳуқуқлари бўйича учрашув ўтказилди
Новосибирскда ҳамюртлар билан меҳнат шароитлари ва ҳуқуқлари бўйича учрашув ўтказилди
Новосибирскда ҳамюртлар билан меҳнат шароитлари ва ҳуқуқлари бўйича учрашув ўтказилди

НОВОСИБИРСК, 8 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси вакиллари ушбу ҳудудда меҳнат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Чиқиндиларни қайта ишлаш, кўкатларни қадоқлаш ва сотиш, иссиқхона хўжалиги билан шуғулланувчи корхоналарда ташкил этилган учрашувларда 130 нафардан зиёд ҳамюртлар қатнашди.

Мулоқот давомида меҳнат шароитлари, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш масалалари муҳокама қилинди. Юртдошларга Россия қонунчилиги, хусусан, миграция талабларига қатъий амал қилиш зарурлиги тушунтирилди.

Шунингдек ўқинг

Иш берувчиларга меҳнат ҳақини ўз вақтида тўлаш, уларнинг айби билан юзага келган ишлаб чиқариш жароҳатлари ҳолатида қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга ошириш мажбурияти эслатилди.

Мазкур учрашувлар Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда уларга консуллик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш