Жиддада Ўзбекистоннинг туризм ва маданий имкониятлари намойиш этилди

Июнь 23, 2026. 17:00 • 2 дақ

72
Жиддада Ўзбекистоннинг туризм ва маданий имкониятлари намойиш этилди
Жиддада Ўзбекистоннинг туризм ва маданий имкониятлари намойиш этилди
Жиддада Ўзбекистоннинг туризм ва маданий имкониятлари намойиш этилди

ЖИДДА, 23 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан мамлакатимизнинг туризм имкониятларига бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Саудия Арабистонининг йирик оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида йиғилганларга Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, мамлакатнинг замонавий инфратузилмаси, тиббий ва таълим туризми имкониятлари, миллий урф-одатлари ҳамда ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Макка шаҳридаги “UzbekFoods” ресторани мутахассислари томонидан миллий таомлар намойиши ўтказилди. Тадбир иштирокчилари тақдимот замонавий Ўзбекистонга янгича назар солиш имконини берганини таъкидлади.

Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, мамлакатнинг бой маданий мероси, ўзига хос миллий таомлари, юқори даражадаги хавфсизлиги, гўзал табиати, ўзига хос меҳмондўстлик анъаналари, Саудия Арабистони фуқаролари учун амалдаги визасиз режим Ўзбекистоннинг истиқболли сайёҳлик йўналиши сифатидаги жозибадорлигини сезиларли даражада оширмоқда.

Учрашув якунида меҳмонлар Ўзбекистонга ташриф буюриш ҳамда мамлакатнинг туризм салоҳиятини ижтимоий тармоқларда кенг ёритишга тайёр эканини қайд этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш