Logo

Латвиянинг логистика компаниясида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олинди

Декабрь 14, 2025. 12:37 • 2 дақ

128
Латвиянинг логистика компаниясида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳолидан хабар олинди

РИГА, 15 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида тизимли мониторинг ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, Элчихона ходимлари Рига шаҳрида фаолият юритувчи “Kriess” логистика компаниясида меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида фуқароларнинг меҳнат шартномалари, иш вақти ва иш ҳақи тўланиши, меҳнат муҳофазаси талабларига риоя этилиши, турар-жой ва тиббий хизмат билан таъминлангани юзасидан атрофлича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Компания маъмурияти билан мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Юртдошларимиз билан суҳбат жараёнида консуллик ходимлари Латвия қонунчилиги, меҳнат муносабатлари, вақтинча сиёсий-ҳуқуқий мақом, тиббий суғурта ва шахсий хавфсизлик масалаларига оид тушунтиришлар берди. Шунингдек, зудлик билан мурожаат қилиши лозим бўлган ҳолатларда Элчихонага алоқага чиқиш учун тегишли рақамлар тақдим этилди.

Учрашувда ҳамюртларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Шунингдек, Элчихона томонидан кўрсатиладиган консуллик хизматлари борасида, хусусан, вақтинча консуллик рўйхатига туриш борасида батафсил маълумот берилди ҳамда Латвияда бўлиш қоидалари тушунтирилди.

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ўз фаолиятини изчил давом эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш