Россиянинг Абакан шаҳрида ватандошлар учун консуллик қабули ўтказилди
Декабрь 24, 2025. 14:53 • 33 сония
• 150
АБАКАН, 25 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси дипломатлари томонидан Хакасия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимиз учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Қабул давомида Россия миграция қонунчилиги масалалари, йўқолган ҳужжатлар ўрнига янгиларини олиш тартиби, меҳнат фаолияти учун патентларни расмийлаштириш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.
Бош консулхона томонидан, минтақадаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Хакасия раҳбарияти билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Бу тадбир жорий йилнинг август ойидан буён Хакасия Республикасида ўтказилган иккинчи сайёр консуллик қабули бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси