Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунлари гала-концерт билан якунланди

Июль 29, 2026. 10:00 • 2 дақ

86

ЧЎЛПОНОТА, 29 июль. /“Дунё” АА/. Кеча Иссиқкўл вилоятининг Чўлпонота шаҳридаги “Дордой Номад” этномажмуасида Қирғизистонда Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Қирғизистоннинг “Кабар” миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, гала-концертда Қирғизистон маданият вазири Мирбек Мамбеталиев, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, икки мамлакатнинг расмий вакиллари, маданият арбоблари, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Гала-концертда томошабинлар қаршисида Ўзбекистон Давлат симфоник оркестри, “Навбаҳор” ва “Умут” рақс ансамбллари, шунингдек, ўзбек эстрадасининг таниқли хонандалари ўз санъатларини намойиш этди.

“Кабар”нинг ёзишича, Ўзбекистон маданият вазири, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг чиқиши кечанинг энг ёрқин воқеаларидан бири бўлди. У ўзининг машҳур қўшиқларини, жумладан, қирғиз тилида ҳам ижро этиб, томошабинларнинг гулдурос олқишларига сазовор бўлди.

Концерт дастури қирғиз ва ўзбек халқларининг маданий яқинлигини, уларнинг кўп асрлик дўстлиги ва биродарлик ришталарини намоён этди, дея таъкидлади агентлик. Халқ куйлари ва замонавий асарларнинг уйғунлиги байрамона муҳит яратиб, маданият икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим восита эканини яна бир бор кўрсатди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш