Лондонда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британия бозорида олиб кириш имкониятлари кўриб чиқилди

Июль 29, 2026. 10:30 • 2 дақ

7

ЛОНДОН, 29 июль. /“Дунё” АА/. Лондонда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини тарғиб қилишга бағишланган бизнес-форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналари, Буюк Британиянинг етакчи импортёрлари, дистрибьюторлари, логистика ва консалтинг компаниялари вакиллари иштирок этди.

Дастурнинг биринчи қисми амалий семинар-тренинг шаклида ўтди. Унда “New Spitalfields Market Tenants' Association”, “Haldiram Overseas Limited”, “QTC Consultant”, “Best Produce International UK”, “PML Seafrigo” ва “WANIS International Foods” компаниялари раҳбарлари ҳамда халқаро экспертлар Британия бозорига кириш стратегиялари, экспорт талаблари, маҳсулотларни бозорда тўғри жойлаштириш ва самарали савдо тармоқларини шакллантириш бўйича тавсиялар берди.

Шунингдек ўқинг

Форумнинг иккинчи қисмида B2B форматида музокаралар ўтказилди. Унда 60 нафардан ортиқ британиялик импортёр ва дистрибьюторлар, жумладан “Meypal”, “Luviland”, “Labriz Foods”, “Saffron Direct”, “Nutland”, “Pancham Foods”, “Commexpo”, “Fresh4You” ва “RBF Cargocare” компаниялари вакиллари иштирок этди. Мулоқотлар давомида ўзбекистонлик экспортчилар билан янги савдо алоқаларини йўлга қўйиш ва маҳсулотлар етказиб бериш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати афзалликлари намойиш этилди.

Музокаралар якунида ўзбекистонлик экспортчилар ва британиялик ҳамкорлар ўртасида янги савдо алоқаларини йўлга қўйиш, маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш