Ўзбекистон Президентининг Беларусга икки кунлик расмий ташрифи якунланди

Июль 09, 2026. 19:51 • 2 дақ

34
Ўзбекистон Президентининг Беларусга икки кунлик расмий ташрифи якунланди

ТОШКЕНТ, 9 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, пойтахт аэропортида олий мартабали меҳмонни Беларусь Президенти Александр Лукашенко кузатиб қўйди.

Минск шаҳрида давлат раҳбарларининг тор доирадаги ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Етакчилар сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Кўп қиррали шерикликни узоқ муддатли ривожлантириш борасидаги интилиш қатъий экани тасдиқланди, устувор йўналишлардаги янги лойиҳавий ташаббуслар кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар якунида Президентлар Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Улар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнотларда ушбу расмий ташриф Ўзбекистон – Беларусь муносабатлари ривожида тарихий воқеа, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги босқичнинг бошланиши экани мамнуният билан қайд этилди.

Расмий ташриф тадбирлари якунлангач, Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш