“The Nation” газетаси: Ўзбекистоннинг халқаро иқлим сиёсатидаги фаол иштирокини изчил давом эттирмоқда

Ноябрь 10, 2026. 21:25 • 2 дақ

• 62
“The Nation” газетаси: Ўзбекистоннинг халқаро иқлим сиёсатидаги фаол иштирокини изчил давом эттирмоқда

ИСЛОМОБОД, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг оммабоп “The Nation” газетаси сайтида Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти етакчи илмий ходими, биология фанлари бўйича фалсафа доктори Феруз Акбаровнинг “Глобал иқлим ўзгариши: Ўзбекистон ташаббуслари ва миллий флорамиз келажаги” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 Нашрда жорий йил ноябрь ойида Туркиянинг Анталия шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси томонларининг 31-конференцияси (CОР31) бўлиб ўтиши қайд этилган. “Унда дунё давлатлари иқлим ўзгаришини юмшатиш, унинг оқибатларига мослашиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинади, – деб ёзади муаллиф. – Ўзбекистон учун ушбу конференция аввалги халқаро анжуманларда илгари сурилган экологик ташаббусларни давом эттириш, минтақамиздаги иқлим муаммоларига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратиш учун муҳим майдондир”.

 Мақолада Ўзбекистон томонидан халқаро майдонларда илгари сурилаётган иқлим ташаббуслари Оролбўйи экологик муаммоларини ҳал этиш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва табиий экотизимларни тиклаш каби долзарб масалаларни қамраб олаётгани эътироф этилган. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилда Дубайда ўтказилган CОР28 саммитида Оролбўйида халқаро иқлим технологиялари экспо-хабини ташкил этиш бўйича ҳамкорликка чақирди. Ушбу ташаббус минтақанинг мураккаб экологик муаммоларини ҳал этишда замонавий технологиялар ва халқаро тажрибани бирлаштиришга қаратилгани таъкидланган.

Шунингдек ўқинг

Покистон босма нашри ёзганидек, 2024 йилда Бокуда бўлиб ўтган CОР29 саммитида иқлим ўзгариши оқибатидаги йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ ташкил этиш ҳамда дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигига оид декларация ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Шунингдек, материалда минтақавий экологик ҳамкорлик масалалари 2025 йил апрель ойида Самарқандда ўтказилган халқаро иқлим форумида ҳам муҳокама қилингани қайд этилган. мослашувчанлигини оширишда илмий салоҳиятни бирлаштириш зарурлигини таъкидланади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш