Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми якунланди

Сентябрь 30, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 174
Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми якунланди
Инсон ҳуқуқлари бўйича V Самарқанд форуми якунланди

САМАРҚАНД, 30 сентябрь. /“Дунё” АА/. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро пактларнинг 60 йиллиги ва Ривожланиш ҳуқуқи тўғрисидаги декларациянинг 40 йиллигига бағишланган V Самарқанд форумининг якуний ялпи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Йиғилишда Тошкентда бўлиб ўтган форумнинг еттита шўба сессияси якунлари бўйича ишлаб чиқилган умумий хулоса ва таклифлар тақдим этилди.

Муҳокамалар фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар, болалар, аёллар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлом атроф-муҳит ва иқлим адолати ҳуқуқи, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, фуқаросизликнинг олдини олиш масалаларини қамраб олди.

Иштирокчилар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов томонидан тақдим этилган “Самарқанд нигоҳи – 2040: инсон қадри, тенглик ва барқарор ривожланиш йўлидаги глобал ҳамкорлик” якуний ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқди.

Шунингдек ўқинг

Ҳужжат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ривожланиш ҳуқуқини илгари суриш, миллий институтларни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш масалаларида инсон ҳуқуқлари ёндашувини ҳисобга олиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг узоқ муддатли устувор йўналишларини назарда тутади.

Форум якунлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш, халқаро ва миллий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизмларини ривожлантириш юзасидан амалий тавсиялар шакллантирилди.

Сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ривожлантириш, экологик ва иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ янги хавф-хатарлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг универсал тизимини янада мустаҳкамлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш