Миср матбуоти: Ўзбекистондаги халқаро кўргазмага 16 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ иштирокчи жалб этилмоқда

Октябрь 11, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 103
Миср матбуоти: Ўзбекистондаги халқаро кўргазмага 16 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ иштирокчи жалб этилмоқда

ҚОҲИРА, 11 октябрь. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Alawste Alalamia News” ва “Eldameer” нашрларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган “MiningMetals Uzbekistan – 2026” халқаро кўргазмаси ҳақида мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, “Alawste Alalamia News” нашрида ёзилишича, Ўзбекистонда кон-металлургия саноатини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий технологияларни жалб этишга қаратилган “MiningMetals Uzbekistan 2026” халқаро кўргазмаси ўтказилади.

Ушбу халқаро кўргазма жорий йилнинг 27–29 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказиш режалаштирилган. “Iteca Exhibitions” ҳамда “ICA Eurasia” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилаётган кўргазма ўзининг 20 йиллигини нишонлайди. Унда 16 мамлакатдан 150 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиши режалаштирилган.

Кўргазмада кон қазиш ва металлни қайта ишлаш ускуналари, хомашёни ташиш технологиялари, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги ечимлар намойиш этилади. Германия миллий павильони билан иштирок этади, Хитой ва Туркия компанияларининг ҳам кенг иштироки кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг

“Eldameer” нашрида таъкидланишича, кўргазма давомида Ўзбекистоннинг миллий экспозициясига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ушбу павильонда мамлакатнинг йирик тармоқ корхоналари, жумладан, Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари, “Ўзметкомбинат”, Ўзбекистон технологик металлар комбинати ҳамда “Навоийуран” иштирок этади.

Кўргазманинг муҳим қисми сифатида “Ресурслардан глобал имкониятлар сари” шиори остида VIII халқаро кон-металлургия форуми (UIMF–2026) ҳам ташкил этилади. Ушбу тадбир соҳа вакиллари, давлат идоралари, инвесторлар, технологик компаниялар ва илмий доиралар ўртасида мулоқотни ривожлантиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш