Ўзбекистон ва Швеция тўқимачилик соҳасида инновацион ечимлар билан алмашмоқда
Октябрь 11, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 114ТОШКЕНТ, 11 октябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Швециянинг Бурос университети профессори Навар Кади иштирокида илмий-амалий семинар ҳамда маҳорат дарслари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сафар доирасида институт профессор-ўқитувчилари, докторантлари, магистрантлари ва талабалари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.
Мулоқот чоғида тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш, ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари, илғор тўқимачилик тузилмалари ҳамда композит материаллар бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.
Швециялик олим институтнинг тегишли кафедралари вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказиб, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, қайта ишланган толалардан янги маҳсулотлар олиш, илмий маслаҳатчиликни йўлга қўйиш ҳамда халқаро илмий мақолалар тайёрлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Мазкур учрашувлар Ўзбекистон ва Швеция олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тўқимачилик соҳасида инновацион ечимларни ривожлантириш ва илмий ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилашга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




