“Sada El Balad”: Самарқандда ёш парламентарийларнинг XII халқаро конференциясига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Август 22, 2026. 10:00 • 2 дақ

203
“Sada El Balad”: Самарқандда ёш парламентарийларнинг XII халқаро конференциясига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

 ҚОҲИРА, 22 август. /“Дунё” АА/. 4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ ёш аъзоларининг XII халқаро конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Мисрнинг “Sada El Balad” ахборот агентлигига таяниб.

Мақолада ёзилишича, таҳликали даврда барча учун шахсий ҳуқуқ, адолат ва қадр-қимматни тиклаш” мавзусида ўтказиладиган ушбу конференцияда 183 мамлакатдан 15 та халқаро ташкилот, 50 нафарга яқин доимий кузатувчи ҳамда 300 нафар иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Тадбир доирасида можаролар ва рақамли трансформация шароитида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг сиёсий ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бандлик масалалари ҳамда хотин-қизлар ва ёшларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга бағишланган олтита тематик сессия ўтказилади.

Шунингдек, конференция дастуридан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича парламент ҳамкорлигининг III Глобал форуми ҳам ўрин олган. Форум давомида иштирокчилар халқаро кун тартибини амалга оширишда парламентлар ва ёшларнинг ўрнини муҳокама қилади.

Шунингдек ўқинг

Ишчи сессиялар 4–5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади, 6 сентябрь эса мезбон мамлакат парламенти томонидан ташкил этиладиган маданий дастурга бағишланади.

Конференция якунлари бўйича ёш парламентарийларнинг тавсиялари акс этган якуний ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш