“El Mundo Financiero”: Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг роли ошиб бормоқда
Июнь 20, 2026. 11:03 • 2 дақ
• 50
МАДРИД, 20 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтиришга доир ислоҳотлар давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Испаниянинг “El Mundo Financiero” нашрига таяниб.
Мақолада таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган 100 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.
2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегияси доирасида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг таълими, бандлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
“Бугунги кунда аёллар раҳбарлик лавозимларининг 35 фоизини, тадбиркорларнинг 45 фоизини ва олий таълим муассасалари талабаларининг 53 фоизини ташкил этади”, – дея маълум қилган нашр.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш ҳамда ҳуқуқ ва имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси