Берлиндан муносабат: Биз Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда жадал суратлар билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан кузатмоқдамиз

Июнь 20, 2026. 12:00 • 2 дақ

72
Берлиндан муносабат: Биз Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда жадал суратлар билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан кузатмоқдамиз

БЕРЛИН, 20 июнь. /“Дунё” АА/. Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси раиси Катрина Клаас-Мюлхаузер Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг иқтисодий делегация ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташрифи ва пойтахтда ўтказилган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида “Дунё” ААга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

- Германия Федерал президентининг Ўзбекистонга ташрифидан жуда мамнунлигини изҳор этди. Федерал Президент халқлар ўртасидаги ўзаро тушуниш, англашув ва мулоқотга, шунингдек, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият бериб келмоқда. 

Биз Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда жадал суратлар билан ривожланиб бораётгани, изчил амалга оширилаётган модернизация жараёнлари ва юз бераётган йирик ижобий ўзгаришларни мамнуният билан кузатмоқдамиз. Бу жараён нафақат иқтисодиётни ривожланишига хизмат қилмоқда, балки мамлакатларимиз ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни ҳам тобора мустаҳкамламоқда.

Шунингдек ўқинг

Қувонарлиси, Германияда минтақанинг барча давлатлари билан турли даражаларда мунтазам равишда мулоқот ва учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда Марказий Осиё давлатларининг Ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳам минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи муҳокама қилинган эди. Биз бундай мулоқотни, айниқса бугунги мураккаб геосиёсий шароитда, ниҳоятда муҳим деб биламиз.

Фикримча, мазкур икки муҳим воқеа Ўзбекистон - Германия муносабатларида янги амалий босқични бошлаб бериб, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик ҳамкорликни янада кенгайтириш учун муҳим имкониятлар яратмоқда. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш