Чехия компанияси Ўзбекистондан музлатилган мева маҳсулотларини харид қилмоқчи
Август 06, 2026. 14:00 • 57 сония
• 115
ПРАГА, 6 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида Чехиянинг “NEGOCIO s.r.o.” компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Чехиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича етакчи импортчилари ва улгуржи етказиб берувчилари билан ўтказилган учрашувда ўзаро қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистонда етиштирилган музлатилган меваларни Европа бозорига экспорт қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, чехиялик ишбилармонлар юртимизда етиштирилган малина, ўрик, олхўри ва бошқа мева-резаворларга катта қизиқиш билдирди. Иштирокчилар Чехия бозорига қайта ишланган мева маҳсулотларини етказиб бериш имкониятлари юзасидан ҳам фикр алмашди.
Томонлар Чехия ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида B2B форматида музокаралар ўтказиш, ҳамкорликни янада ривожлантириш ва тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси