Фарук Ҳасан Ҳусайн Ал Зеер: Ўзбекистон тараққиёти узлуксиз давом этмоқда

Июнь 19, 2026. 14:30 • 3 дақ

90
Фарук Ҳасан Ҳусайн Ал Зеер: Ўзбекистон тараққиёти узлуксиз давом этмоқда

ТОШКЕНТ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида қатнашган БААнинг “AD Ports Group” логистика кластери раиси Фарук Ҳасан Ҳусайн Ал Зеер “Дунё” АА мухбирига эксклюзив интервью берди.

– Мен Тошкент халқаро инвестиция форумида биринчи марта қатнашаётганим йўқ. Назаримда, унинг асосий қиммати Ўзбекистоннинг имкониятларини ва сўнгги йилларда мамлакатда юз берган ўзгаришлар кўламини дунёга намоён этаётганидадир.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида улкан ислоҳотлар дастури амалга оширилмоқда ва мамлакатга ҳар бир ташриф бу саъй-ҳаракатларнинг янги натижаларини кўриш имконини беряпти. Ривожланиш узлуксиз давом этмоқда ва форум Ўзбекистоннинг сармоявий салоҳиятини халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакат барқарорлик, ишбилармонлик муҳитининг такомиллашуви, тадбиркорлик учун имкониятлар кенгайиши ва сармоялар ҳимояси даражасининг ортиши туфайли инвесторлар учун тобора жозибадор бўлиб бормоқда. Буларнинг барчаси узоқ муддатли ҳамкорлик ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратади.

Сармоя киритиш учун хорижий йўналишларни танлашда компаниялар одатда меъёрий-ҳуқуқий база, ишбилармонлик муҳити, рентабеллик истиқболлари, иқтисодиётнинг барқарорлиги ва келгуси ўсиш салоҳиятини баҳолайди. Ўзбекистон бир қатор муҳим афзалликларга эга. Бу Марказий Осиёдаги аҳоли сони бўйича энг йирик бозор, қулай географик жойлашув ва турли соҳаларда бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлардир.

Шунингдек ўқинг

Инфратузилма лойиҳалари, аэропортлар ва йўл тармоқларини модернизация қилиш, туризм, логистика, энергетика, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш катта қизиқиш уйғотмоқда. Деярли ҳар бир тармоқда сармоя киритиш учун истиқболли йўналишларни топиш мумкин. Мамлакат иқтисодиёти билан қанчалик чуқур танишсангиз, бизнес учун шунча кўп янги имкониятлар очилади.

Ўзбекистон Президентининг иқтисодиётни модернизация қилиш ва ислоҳ этиш жараёнларига шахсан жалб этилгани алоҳида таассурот қолдиради. Унинг форумдаги нутқи келгуси ўзгаришларга ва белгиланган мақсадларга эришиш йўлидаги қатъиятни тасдиқлади. Ўзбекистоннинг сўнгги беш йил ичида эришган ютуқлари ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли ва халқаро ишбилармон доираларининг қизиқишини тобора орттирмоқда.

Биз Бирлашган Араб Амирликларида ҳам Ўзбекистон билан муносабатларни юксак қадрлаймиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги яқинликни ҳамкорликнинг турли даражаларида ҳис этамиз. Тобора кўпроқ бизнес вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришга ва ушбу бозорда ишлаш имкониятларини ўрганишга интилмоқда.

Сармоядорлар учун минтақавий интеграция, ўсиш истиқболлари, киритилган сармоянинг қайтими ва, энг аввало, барқарорлик каби омиллар муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда Ўзбекистон ушбу афзалликларнинг барчасини ўзида муваффақиятли мужассам этиб, уни минтақадаги энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бирига айлантирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш