Ўзбекистон ва Франция етакчи илмий марказлари ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади
Июнь 19, 2026. 15:00 • 58 сония
• 5
ПАРИЖ, 19 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Нодир Ганиев Франция пойтахтида Миллий тадқиқотлар агентлиги (ANR) президенти ва бош директори Клэр Жири билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Франция ўртасида илм-фан, инновациялар ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар сунъий интеллект, сув ресурсларини бошқариш, иқлим ўзгариши, биотехнологиялар ва соғлиқни сақлаш каби стратегик аҳамиятга эга йўналишларда қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Франциянинг етакчи университетлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, олимлар учун қўшма грант механизмларини шакллантириш ҳамда халқаро илмий консорциумларда икки мамлакат вакилларининг биргаликда иштирокини таъминлаш бўйича амалий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси