“Ўзбек қизи” фильми Россиянинг Ленинград вилояти ҳудудий телеканалларида намойиш этилмоқда

Июнь 26, 2026. 14:30 • 53 сония

91
“Ўзбек қизи” фильми Россиянинг Ленинград вилояти ҳудудий телеканалларида намойиш этилмоқда

ГАТЧИНА, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Россиянинг Ленинград вилояти маъмурияти ҳамкорлигида маҳаллий телеканалларда II жаҳон урушидаги Ғалабанинг 83 йиллигига бағишланган “Ўзбек қизи” бадиий фильми намойиш этилмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Мазкур фильм намойиши Россияда 22 июнь куни нишонланадиган Хотира ва мотам куни муносабати билан “ЛенТВ24”, “ВГТРК”, “Кириши”, “ТЕРА-студия” ва “Сясь-ТВ” телеканалларида эфирга узатилган.

Шунингдек ўқинг

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, кинокампания томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган. Уларнинг сўзларига кўра, фильм намойиши Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган Ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақидаги тарихий хотирани сақлаб қолиш, шунингдек, уруш йилларида юз минглаб эвакуация қилинганларни қабул қилган ўзбекистонликларнинг инсонпарварлик жасоратини оммалаштиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш