ТХИФ-2026: Ўзбекистон минтақавий инвестиция маркази сифатида мавқеини оширмоқда

Июнь 12, 2026. 20:00 • 54 сония

33
ТХИФ-2026: Ўзбекистон минтақавий инвестиция маркази сифатида мавқеини оширмоқда

СЕУЛ, 12 июнь. /“Дунё” АА/. Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги асосий инвестиция маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Жанубий Кореянинг “Diplomacy Journal” нашрига таяниб.

Мақолада қайд этилишича, форум давлат ва капитал ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги механизмлари шакллантириладиган, шунингдек, минтақавий иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари белгиланадиган амалий платформа сифатида ривожланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ҳукумат тузилмалари ва халқаро тараққиёт банкларидан тортиб энг йирик корпорациялар ва суверен фондларгача бўлган иштирокчиларнинг юқори концентрацияси туфайли ТХИФ алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, форум босқичма-босқич Марказий Осиёнинг глобал капитал бозорларига интеграциясини кучайтирадиган барқарор инвестиция экотизимига айланмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш