“Rzeczpospolita”: Тошкентда Марказий Осиёнинг муҳим технологик ва молиявий маркази ташкил этилмоқда

Октябрь 05, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 48
“Rzeczpospolita”: Тошкентда Марказий Осиёнинг муҳим технологик ва молиявий маркази ташкил этилмоқда

ВАРШАВА, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Польшанинг нуфузли “Rzeczpospolita” нашрида “Ўзбекистон Марказий Осиёнинг технологик марказига айланмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон технология компаниялари, стартаплар ва инвесторларни жалб қилиш режасини тақдим этган. Мамлакат рақамли технологиялар вазири Тошкентдаги бизнес-саммит чоғида “Enterprise Uzbekistan” ташаббуси бўйича тақдимот ўтказган. Лойиҳадан кўзланган мақсад – Ўзбекистонни Марказий Осиёнинг муҳим технологик ва молиявий марказига айлантиришдан иборат.

Мазкур ташаббус доирасида инглиз ҳуқуқи асосида махсус бизнес зонаси ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бу халқаро корхоналар фаолиятини кенгайтириш ва уларга зарур имкониятлар яратишни кўзда тутади.

Шунингдек ўқинг

Компаниялар билан бир қаторда, уларнинг ходимларига ҳам татбиқ этиладиган солиқ имтиёзлари қўшимча рағбат омили бўлади. Шу тариқа, Ўзбекистон бутун дунёдан сармоя, янги технологиялар ва стартапларни жалб этишни мақсад қилган.

Мамлакат бизнес юритиш учун имтиёзли шароитлар яратиш ҳамда технология соҳасини ривожлантириш уйғунлигига таянмоқда. Ушбу режа амалга ошса, Ўзбекистон ўз географик жойлашувидан фойдаланиб, рақамли хизматлар, молия ва янги технологиялар бўйича минтақавий марказ ташкил этишга эришиши мумкин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш