Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президентини телефон орқали таваллуд куни билан табриклади

Октябрь 05, 2026. 12:50 • 2 дақ

• 40
Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президентини телефон орқали таваллуд куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва биродар Тожикистон халқининг равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорлик барча йўналишларда жадаллашиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, транспорт, энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли шериклик давом этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Ҳудудлар ўртасида ва маданий-гуманитар жабҳада фаол алмашинувлар амалга оширилмоқда.

Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш