“The Nation”: Ўзбекистоннинг “Samarkand–2028” сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди

Август 06, 2026. 17:00 • 2 дақ

102
“The Nation”: Ўзбекистоннинг “Samarkand–2028” сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди
“The Nation”: Ўзбекистоннинг “Samarkand–2028” сунъий йўлдоши муваффақиятли учирилди

ИСЛОМОБОД, 6 август. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The Nation” нашрида “Samarkand–2028” сунъий йўлдоши Хитойдан муваффақиятли учирилгани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, “Samarkand–2028” сунъий йўлдоши Хитойнинг Шаньдун провинцияси соҳиллари яқинида жойлашган космодромдан муваффақиятли учирилди. Сунъий йўлдош Хитойнинг “STAR.VISION Aerospace Group Limited” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди ва йиғилди. Бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-техник ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бораётганини намоён этмоқда.

Қўшма сунъий йўлдош лойиҳаси қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва табиий офатларни мониторинг қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотига кўра, “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари мазкур миссия учун илғор сунъий интеллект модулини ишлаб чиққан. Ушбу модуль гиперспектрал маълумотларни тўғридан-тўғри сунъий йўлдошнинг ўзида қайта ишлаш имконини беради.

Шунингдек ўқинг

Бу технология маълумотларни узатиш самарадорлигини оширади, таҳлил жараёнини тезлаштиради ҳамда космик технологияларда сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиради.

Газетада қайд этилишича, мазкур миссия Ўзбекистон тарихидаги йирик халқаро космик лойиҳалардан бири сифатида баҳоланмоқда. У мамлакат миллий космик дастурини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида космос ҳамда инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Бу ҳақдаги янгилик Покистоннинг “Infora News” онлайн нашрида ҳам эълон қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш