Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Прагада ватандошлар ўртасида футбол турнири бўлиб ўтди
Сентябрь 15, 2026. 17:00 • 53 сония
• 121ПРАГА, 15 сентябрь. /“Дунё” АА/. Прагада Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган ватандошлар ўртасида футбол турнири бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистон элчихонаси томонидан “Туркистон” маданият маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мусобақада Чехияда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар фаол иштирок этди. Турнир ватандошлар ўртасида мулоқот ва жамоавий руҳни мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этишга қаратилди.
Турнирни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан турли эсдалик совғалари тақдим этилиб, улар мусобақа иштирокчилари ва ғолибларига топширилди.
Иштирокчилар ушбу ташаббусни ижобий баҳолаб, бундай тадбирларни, жумладан, мунтазам спорт, маданий ва маърифий учрашувларни ўтказишни давом эттиришни таклиф қилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси



