Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари музокаралар чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар

Апрель 14, 2026. 17:48 • 56 сония

231
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари музокаралар чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидладилар
“Дунё” АА расми

ТОШКЕНТ, 14 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШ бугун давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Кристофер Клейн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шунингдек ўқинг

“Бугун АҚШ давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари жаноб Кристофер Клейн билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг устувор масалаларини муҳокама қилдик, барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлашда энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича фикр алмашдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш