Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди
Апрель 18, 2026. 12:37 • 57 сония
• 326
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 17 апрель куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини самарали ўтказдик, – деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз telegram-каналида. – Қўшма саъй-ҳаракатларимиз натижаларини сарҳисоб қилиб, узоқ муддатли истиқбол учун аниқ режалар ва устувор йўналишларни белгилаб олдик.
Жорий йил октябрь ойида Туркманистонда ўтказилиши режалаштирилган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайёргарлик масалаларини батафсил муҳокама қилдик.
Мазмунли музокаралар давомида ҳамкасбларимиз билан кўп томонлама шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган 10 та қарорни келишиб олдик ва қабул қилдик.
Ушбу ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги яқинликни янада кучайтириш, барқарорликни таъминлаш ҳамда МДҲ маконида изчил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун мустаҳкам замин яратишига ишонамиз”.
“Дунё”АА олган расм
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси