Logo

Ўзбек миллий маданияти Данияда намойиш этилди

Апрель 15, 2026. 16:26 • 2 дақ

229
Ўзбек миллий маданияти Данияда намойиш этилди
Ўзбек миллий маданияти Данияда намойиш этилди
Ўзбек миллий маданияти Данияда намойиш этилди
Ўзбек миллий маданияти Данияда намойиш этилди

КОПЕНГАГЕН, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Копенгаген шаҳрида жойлашган Дания техника университетида “Туркий халқлар маданияти кечаси” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА корреспонденти. 

Мазкур тадбир доирасида ушбу мамлакатда фаолият кўрсатаётган диаспора ташкилотимиз - “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси томонидан “Ўзбекистон мданияти ва санъати” стенд-тақдимоти ташкил этилди.

“Ушбу кўргазмани мамлакатимизнинг Стокгольм шаҳридаги элчихонаси “Ватандош” жамоатчилик фонди ва “Ҳунарманд” уюшмасининг кўмагида ўтказдик”, – деди унинг ташкилотчиси, уюшма раҳбари Маърифат Акбарова.

Даниялик жамот вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларни тўплаган ушбу тадбирда Ўзбекистон тарихи, тили ва маданияти ҳақида ҳам фикр юритилди.

Кечанинг ижодий қисмида “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси фаоллари Маърифат Акбарова ва Зулфизар Ахмедова томонидан ўзбек миллий нақшлари асосида чинни-керамика идишларга расм чизиш (декоратив керамика) бўйича креатив маҳорат дарси ташкил этилди.

“Мана шундай мастер-класс машғулотлари орқали биз данияликларга ўзбек миллий ҳунармандчилиги, санъати ва маданиятининг бой ва ранг-баранг меросини намойиш этишни ният қилдик”, – деди диаспора вакиллари.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш