Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар
Июнь 26, 2026. 22:39 • 2 дақ
• 18
ТОШКЕНТ, 26 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Эрон ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Саййид Аббос Ароқчи жаноблари билан телефон орқали мулоқот қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Суҳбат давомида Яқин Шарқдаги зиддиятни якунлашга қаратилган келишувларни амалга ошириш жараёнининг сўнгги босқичлари юзасидан маълумот олдик ҳамда минтақадаги мавжуд вазият юзасидан фикр алмашдик.
Ўзбекистоннинг минтақадаги кескинликни юмшатишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатларни изчил қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлаб, мулоқотни давом эттириш ва эришилган келишувларни изчил амалга ошириш муҳимлигини қайд этдик.
Шунингдек, Ўзбекистон–Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиб, ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдик”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси