Logo

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идора раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга устувор вазифа сифатида қарамоқда

Апрель 19, 2026. 14:00 • 2 дақ

163
Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идора раҳбарлари қардош халқлар ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга устувор вазифа сифатида қарамоқда

ТОШКЕНТ, 19 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Анталия шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан илиқ ва самарали учрашув ўтказдик, ­– деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини қайд этилди.

Давлатларимиз раҳбарлари томонидан ушбу муносабатларнинг барқарор ва изчил ривожланиши учун мустаҳкам ҳамда узоқ муддатли пойдевор яратилган.

Барча даражаларда самарали мулоқотлар изчил давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсмоқда, бунда тайёр маҳсулотлар улуши тобора ортиб бормоқда.

Шунингдек ўқинг

Ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдик.

Шунингдек, жорий йилга мўлжалланган икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилинди.

Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари учун қардош халқларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш устувор вазифа ҳисобланади”.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш