Logo

“Хитойда Ўзбекистон туризми йили” якунлари сарҳисоб қилинди

Декабрь 25, 2025. 08:15 • 2 дақ

127
“Хитойда Ўзбекистон туризми йили” якунлари сарҳисоб қилинди
“Хитойда Ўзбекистон туризми йили” якунлари сарҳисоб қилинди
“Хитойда Ўзбекистон туризми йили” якунлари сарҳисоб қилинди
“Хитойда Ўзбекистон туризми йили” якунлари сарҳисоб қилинди
“Хитойда Ўзбекистон туризми йили” якунлари сарҳисоб қилинди

ПЕКИН, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. Пекин шаҳрида “Хитойда Ўзбекистон туризми йили” доирасида ўтказилган тадбирларнинг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда икки давлат туризм идораларининг расмий вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошганини, туризм соҳасида қатор янги ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилганини таъкидладилар. Шунингдек, келгусида туризм алмашинувини янада ривожлантириш бўйича истиқболли режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган “Ўзбекистон туризми йили” давомида Хитой жамоатчилигига мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси, ноёб сайёҳлик масканлари ва миллий анъаналари кенг тарғиб этилди. Жумладан, 2025 йилнинг ўтган даврида Хитойнинг 20 та йирик шаҳрида туризм соҳаси бўйича роуд-шоулар, кўргазмалар, тақдимотлар, маданий чиқишлар ҳамда 500 дан ортиқ икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари ўртасида бизнес учрашувлари муваффақиятли ташкил этилди. Ушбу тадбирлар хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди ва натижада Хитойдан ташриф буюрадиган сайёҳлар оқими 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 баробарга ошди.

Айниқса, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визасиз режим жорий этилгани туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Ушбу қарор икки давлат фуқаролари учун саёҳатларни янада енгиллаштириб, сайёҳлар оқимининг изчил ўсишига хизмат қилмоқда.

Хитой туризм бизнеси вакиллари билан ишбилармон алоқаларни кенгайтириш, бизнес форумлар ва тақдимот учрашувларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 2025 йил 3 июнь куни Самарқанд шаҳрида Жаҳон туристик альянсининг “Ипак йўлида мулоқот” (WTA Silk Road Dialogue) халқаро конференцияси ўтказилди. Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрь куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Ўзбекистон Туризм офиси расман очилди.

“CCTV”, “CGTN” ва бошқа етакчи телеканаллар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу Хитой жамоатчилигини Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари билан кенг таништиришга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, Хитойнинг етакчи онлайн платформалари (Ctrip.com, Qunar.com) ҳамда ижтимоий тармоқлари (WeChat, Weibo, RedNote) билан ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Улар орқали миллионлаб обуначиларга эга блогерлар ҳамда хитойлик туркомпаниялар учун ахборот саёҳатлари ташкил этилмоқда, бу эса Ўзбекистонга сайёҳлик сафарларини фаол илгари суришга қаратилган.

Ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги туристик имижини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. “Ўзбекистон туризми йили” нафақат мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди, балки икки халқ ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни янада чуқурлаштирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш